Sahifalar
Narx tahlili
Harakatlar
Taklif va murojaatlar

Ҳафталик нарх кузатувлари бўйича изоҳ

Ўзбекистон Республикаси деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг (тасдиқланган рўйҳат асосида) аниқ санадаги ўртача нархлари - статистика органлари томонидан ўтказиладиган кузатувлар асосида шакллантирилади.

Нархларни кузатиш ҳар ҳафта CAPI технологиясига асосланган планшет қурилмалари ёрдамида жойига чиқиб амалга оширилади.

Кузатиш жараёнида деҳқон бозорларида сотиладиган маҳсулотлар нархи энг пастдан энг юқоригача бўлган оралиқда қайд этилади. Натижалар ўртача нархларни аниқлаш учун қўлланилади.

Товарларнинг ўртача нархлари турли хил ассортимент ўзгаришларини, шунингдек, ҳудудий, мавсумий ўзгаришлар ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади. Шундай қилиб, товарларнинг ўртача нархларидаги ўзгаришлар унинг иқтисодий таркибида алоҳида ўринга эга товарлар учун ҳисобланган нарх индексларидан фарқи шундаки, аввало товарларнинг аниқ нархларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш билан бирга, унинг таркибий ҳамда ассортимент ўзгаришлари ҳам инобатга олинади.

Таркибий ва ассортимент ўзгаришларга таъсир қилувчи муҳим омиллар қуйидагилардан иборат:

  • янги турдаги товарларнинг пайдо бўлиши;
  • эскиларининг йўқолиши;
  • турлича бўлган алоҳида турдаги товарларнинг нарх даражалари улушининг ўзгариши;
  • минтақадаги ўзгаришлар натижасида ҳудудий нархлар орасидаги фарқланишлар, мавсумий омиллар ва ҳоказо.

Шунга кўра, ўртача нархлар тўғрисидаги маълумотлардан доимий равишда нархлар ўзгариши динамикасини тавсифлашда фойдаланиш тавсия этилмайди. Балки ушбу кўрсаткичлар маҳсулотларнинг маълум бир критик вақтдаги нархларини кузатиб бориш учун шакллантирилади.

Ушбу маълумотлар инфляция кўрсаткичларини шакллантиришда асос сифатида қўлланилмайди, чунки инфляция кўрсаткичларини ҳисоблашда бошқа методологик ёндашув қўлланилади. Хусусан, ҳар бир ҳисобот даври учун муайян нуқтада жойлашган, товар нави, хусусиятлари ҳамда қадоқ ҳажми аниқ белгиланган товарлар нархларидаги ўзгаришлар кузатилади.